SUBYEKTIV таълим тизимининг ҳолати ҳақидаги кўрсатувларини давом эттиради. Лойиҳанинг навбатдаги сонида мактабгача таълимдаги реал воқеликка назар ташланган.

Суҳбатдошларимиз – болалар психологи, дефектолог, боғчалардан биридаги ота-оналар қўмитаси раиси ва яхши боғча излаб сарсон бўлган она.

Уларнинг сўзлаб берганлари охирги йилларда тизимда боғчалар сони кескин ортаётгани билан, ҳали сифат масаласи жуда оғриқли муаммо бўлиб қолаётганини кўрсатади.