Ўзбекистон | 08:07 / 11.05.2023
8344
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони Ўзбекистонда гул етиштиришни йўлга қўймоқчи

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Саудия Арабистони Атроф-муҳит, сув ва қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва қишлоқ хўжалигини кенгайтириш департаменти бош директори Бандар Муҳаммад ал-Сақҳан билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Kun.uz

Мақсад – Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида, жумладан, гул етиштириш йўналишида ишлаб чиқилаётган истиқболли инвестиция лойиҳаларига саудиялик инвесторларни жалб этиш ва тегишли шартномаларни имзолашдан иборат.

«Саудия томони Ўзбекистон билан гул етиштириш бўйича ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. Бу борада Саудия Арабистони Атроф-муҳит, сув ва қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 5 нафар масъул ходими ва 10 нафардан зиёд инвесторларни гул етиштириш бўйича лойиҳаларга инвестициялар киритиш мақсадида Ўзбекистонга бизнес-миссия билан юборишга тайёрмиз», деди Бандар Муҳаммад ал-Сақҳан.

Ушбу лойиҳалар республиканинг тупроқ-иқлим шароитига мос 6 та вилоятида, жумладан Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида амалга ошириш кўзда тутилган.

Амалий сафар доирасида саудиялик инвесторлар ва мамлакат ишбилармонлари ўртасида бир қатор шартномалар имзоланиши режалаштирилган.

 

Мавзуга оид