09:43 / 15.05.2023
5876

Ўзбекистонда хорижий инвестициялар ҳажмида улуши юқори давлат маълум қилинди

2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 56,6 трлн сўмни ташкил этган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар 25,1 трлн cўм миқдорида қайд этилган.

Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:

— Хитой – 19,9 фоиз;
— Россия – 15,7 фоиз;
— Саудия Арабистони – 13,5 фоиз;
— Туркия – 6,1 фоиз;
— Кипр – 5,4 фоиз;
— Германия – 3,3 фоиз;
— Швейцария – 3 фоиз;
— Сингапур – 2,9 фоиз;
— Ҳонгконг – 2,8 фоиз;
— Буюк Британия – 2,7 фоиз.

Top