Жамият | 16:57 / 17.05.2023
15723
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Ақл билан сарфлаймиз: қандай қилиб Payme пул тежашга ёрдам беради?

Фото: Payme

Ойлик маошингиз етарли даражада бўлишига қарамай, пулларингиз тез тугаб қоладими? Муаммо бюджетни режалаштиришда бўлиши мумкин. Ҳузур-ҳаловатда яшаш ва кўнгил истаган нарсани сотиб олиш айб эмас, бироқ чиқимларни назорат қилишни билиш ҳам муҳим. «Payme» иловасидаги «Тўловлар мониторинги» хизмати сизга харажатларингизни осон кузатиб боришга ёрдам беради. Ушбу сервис ёрдамида сиз бугунданоқ ўз мақсадларингиз учун пул йиғишни бошлашингиз мумкин.

Барча чиқимлар назорат остида

Тўловлар мониторинги – бу Payme иловаси орқали фойдаланувчиларга сарф-харажатларни назорат қилишга ёрдам берадиган хизмат. Ушбу сервис ёрдамида картангизга келиб тушган маблағлар, шунингдек, у орқали амалга оширилган барча турдаги чиқимларни кузатиб боришингиз мумкин. «Тўловлар мониторинги» яқинда янгиланиб, фойдаланиш учун янада қулай бўлди.

Бюджетни фойдалироқ бошқариш учун ушбу хизмат ёрдамида сиз харажатларингизни сана, тоифалар, карталар, етказиб берувчилар, олувчи ва юборувчилар каби параметрлар бўйича саралашингиз мумкин. Чиқимлар динамикасини яхшироқ тушунишга харажатлар ва даромадлар графикаси ёрдам беради.

Тоифалар бўйича саралаш бу – мониторингнинг энг фойдали имкониятларидан бири. Унинг ёрдамида сарф-харажатларни турли тоифаларга, масалан, овқатланиш, совғалар, транспорт ва бошқа йўналишларга ажратиш мумкин. Бу нималарга кўп пул сарфлаётганингиз ва маблағларни қаерда тежаб қолиш мумкинлигини англаш имконини беради.

Агар сизни қайси дўконда ёки ресторанда кўпроқ пул сарфлашингиз қизиқтирса, сиз етказиб берувчи бўйича маълумотларни саралаб олишингиз мумкин.

Бундан ташқари, «Тўловлар мониторинги» орқали сиз исталган пайт керакли чекни излаб топишингиз мумкин. Бу сизнинг молиявий хавфсизлигингиз учун муҳим. Чекнинг мавжудлиги сизга маҳсулотларни қайтаришда ёки харидларга кафолат олишда ёрдам бериши мумкин. Шунингдек, солиқ инспекцияси ва бошқа назорат органлари томонидан текширув ўтказилса, чек сизнинг фойдангизга муҳим исбот-далил сифатида хизмат қилиши мумкин.

Шу билан бирга, «Тўловлар мониторинги» чиқимлар тарихини Exsel файлига юклаб олиш имконини беради. Ҳисобот сиз ўрнатган фильтрлар асосидаги маълумотларни ўз ичига олади. Масалан, сиз картангиздан охирги уч ой давомида амалга оширилган тўловларни юклаб олишингиз мумкин. Бу турли даврлар мобайнида амалга оширилган харажатларни таққослашга ёрдам беради.

Хизматни қандай улаб олиш мумкин?

«Payme» иловасида «Кирим-чиқим» бўлимига ўтиб, «Ёқиш» тугмачасини босинг. Хизмат нархи – бор-йўғи 2 000 сўм. Профилингизга боғланган барча карталар учун ушбу нарх амал қилади. Хизмат ёқилгач, маблағ шу заҳоти автоматик равишда ечиб олинади. Сўнг ҳар ойда бир марта картангиздан 2 000 сўмдан ечиб борилади.

Сарф-харажатларни оптималлаш – бу молиявий саводхонлик белгиси. Ушбу муҳим кўникма сизга нафақат кундалик ҳаётда, балки келажакда ҳам, турли орзуларингиз учун маблағ тўплашга ёрдам бериши мумкин. Payme билан мақсадларингиз сари муҳим қадамларни ташланг. 

Тўловларни кузатиш имкониятлари билан қулай кўрсатмани кўринг:

Payme иловасини iOC ва Андроид учун юклаб олишингиз мумкин.

Компаниянинг ижтимоий тармоқларида кўпроқ янгиликлар:

Instagram: @payme.uz

Facebook: fb.com/payme.uz

Telegram: t.me/payme_uz

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид