Шу муносабат билан Тошкент шаҳридаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади. 

20 май куни соат 10:00 дан 21 май куни соат 11:00 гача:

- Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача;

21 май куни соат 5:30 дан соат 9:00 гача:

- Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб ва Ойбек кўчалари бўйлаб Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасигача;

-  Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Рим католик черковигача.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.