Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мудофаа вазири Тошкентда Қозоғистон мудофаа вазири билан учрашди
Бугун, 18 май куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов расмий ташриф билан келган Қозоғистон мудофаа вазири генерал-полковник Руслан Жақсилиқов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Фото: mudofaa.uz
Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов қозоғистонлик ҳамкасбини Ўзбекистонга уюштирган ташрифи билан қутлаб, мустақиллик йилларида икки давлат ўртасида ўрнатилган дўстона ҳарбий муносабатларнинг фақат ижобий томонга силжиб бораётганини таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистон мудофаа вазири икки томонлама ҳамкорликдаги эришилаётган ютуқларга тўхталар экан, ўзаро яқин дўстона муносабатлар ўзбек—қозоқ алоқаларини янги стратегик шерикчилик босқичига кўтариб, иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамлаётганини қайд этди.

Икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам ҳамкорликни давом эттиришнинг истиқболли таклифлари билан чиқди.
Учрашувдан сўнг Қозоғистон Республикаси ҳарбий делегацияси Ўзбекистон мудофаа вазири ҳамроҳлигида «Ғалаба боғи»га ташриф буюриб, «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди. У ердаги «Шон-шараф» музейи фаолияти билан танишди.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
18:42 / 08.05.2026
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон суғориш сувини етказиш жадвалини келишиб олди
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
18:26 / 01.05.2026