Жаҳон | 10:33 / 18.05.2023
6160
2 дақиқада ўқилади

Украина ташқи ишлар вазири Хитойнинг махсус вакили билан учрашди

Украина Россия билан можарони ҳал қилиш, унинг музлатиш ва ҳудудларни беришни назарда тутувчи таклифларни қабул қилмайди, деди Дмитрий Кулеба Ли Хуэй билан учрашувда.

Фото: Украина ташқи ишлар вазирлиги

Украина ташқи ишлар вазири Дмитри Кулеба Киевга икки кунлик ташриф билан келган Хитой ҳукуматининг Евросиё масалалари бўйича махсус вакили Ли Хуэй билан учрашди. Бу ҳақда 17 май, чоршанба куни Украина ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Идора маълумотларига кўра, томонлар Украина ва Хитой ўртасидаги ҳам икки томонлама даражада, ҳам халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек, Россия агрессиясини тўхтатиш йўлларини муҳокама қилган.

"Кулеба ХХР ҳукуматининг махсус вакилига Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш асосида барқарор ва адолатли тинчликни тиклаш тамойиллари ҳақида батафсил маълумот берди. У Украинанинг ҳудудлари йўқотилишини ёки можаронинг музлатилишини назарда тутувчи ҳеч қандай таклифни қабул қилмаслигини таъкидлади”, дейилади хабарда.

Ташқи ишлар вазири, шунингдек, Хитойнинг Киев томонидан таклиф этилган “тинчлик формуласи”ни, Қора денгиз ғалла ташаббусини амалга ошириш, ядро хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа муҳим халқаро саъй-ҳаракатлардаги иштироки муҳимлигини қайд этди.

Мавзуга оид