Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Е-9 визаси асосида ушбу мамлакатга ишлаш мақсадида келган фуқаролар сони 1482 нафарни ташкил этмоқда (январь ойида 228 нафар, февраль ойида 464 нафар, март ойида 528 нафар, апрель ойида 262 нафар). Шундан 1244 нафари илк маротаба кириб келган фуқаролар ҳиссасига тўғри келади.

Жанубий Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRDK) ташкилоти томонидан белгиланган квотага кўра, жорий йилда 110 минг нафар меҳнат мигрантлари 16 та давлатдан айнан Е-9 визаси асосида кириб келиши кутилмоқда.

Давлатлар кесимида ажратилган квоталар сони Жанубий корейс иш берувчиларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Жанубий Кореяга ишчиларни юборувчи 16 давлатнинг ҳар бирига ўртача тахминан 6875 нафар фуқаро тўғри келади.