АNORBANK – “Йил бренди” мукофоти совриндори
20 май куни Тошкент шаҳрида “Йил бренди 2022” VI мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон маркетинг уюшмаси экспертлари ҳамда истеъмолчиларнинг овоз бериш натижалари бўйича ғолиблари эълон қилинди.
АNORBANK “Молия” йўналишида мукофот совриндорига айланди.
“Йил бренди” ҳар йилги мукофоти Ўзбекистон маркетинг уюшмаси томонидан тақдим этиладиган соврин бўлиб, 2023 йилда олтинчи марта ўтказилмоқда. Ўтган йилда Ўзбекистон бозорида энг самарали маркетинг ютуқларига эришган энг муваффақиятли брендлар мукофот билан тақдирланадилар.
“Йил бренди” мукофотининг мақсади – маҳаллий бозорда маркетинг соҳасида муваффақиятли иш олиб борган энг яхши жамоалар ва экспертларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тадбиркорлик, Ўзбекистон маркетинг ва реклама хизматлари бозорининг инфратузилмасини ривожлантириш.
Telegram мессенжерида истеъмолчиларнинг очиқ овоз бериш жараёни бўлиб ўтди. Жорий йилда унда 550 мингдан зиёд инсонлар қатнашиб, улар 25 тоифадаги 221 та севимли брендга овоз бердилар.
Овоз бериш натижалари шуни кўрсатдики, АNORBANK кўпчилик истеъмолчиларнинг ишончи ва меҳрини қозониб, “Молия” йўналишида жами 12 737 нафар овоз тўплаб, ҳақли равишда биринчи ўринни эгаллади.
Шу билан бирга, экспертлар томонидан АNORBANK 2022 йилда маркетинг соҳасида эришган улкан ютуқлари учун махсус “Йил кашфиёти” соврини билан тақдирланди.
Банк кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва маҳсулотларни такомиллаштириш, шунингдек, ўз мижозларини қизиқарли маркетинг ечимлари билан мамнун этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттиради.
Реклама