Володимир Зеленский фронтга борди
Зеленский Украинада денгиз пиёдалари корпуси тузилишини эълон қилди.
Украина президенти Володимир Зеленский Япониядаги G7 саммитидан қайтиб, мамлакат шарқидаги фронт чизиғига етиб борди. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
«Бизнинг ҳимоячиларимиз. Фронт чизиғи. Бугун мен ҳарбийларимизни Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-денгиз флоти денгиз пиёда аскарлари куни билан табриклаш учун келдим. Украинани ҳимоя қилаётган ҳар бир кишига шон-шарафлар бўлсин», деб ёзди у Telegram’да.
Украина президенти Вуҳледар — Марйинка мудофаа линиясидаги олдинги чизиқда бўлган.
У денгиз пиёдаларига мукофотлар топширган. «Энг кучлилар тақдирланди. Энг яхшилар хотирланди», деган у.
Зеленский Украинада денгиз пиёдалари корпуси тузилишини эълон қилди. Тармоқда бу баёнотни Қримни қайтиб олиш йўлидаги қадам деб талқин қилишмоқда.
Донецк областидаги Вуҳледар — Марйинка линияси — фронтнинг нисбатан фаол ҳарбий ҳаракатлар кетаётган участкаларидан биридир. Россия қўшини бир-биридан тахминан 30 километр масофада жойлашган бу икки шаҳарни эгаллашга ҳаракат қилмоқда, аммо украин ҳарбийлари муваффақият билан мудофааланмоқда.
Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг бироз аввалроқ эълон қилинган кундалик хулосасида айтилишича, Украина ҳудудига бостириб кириш бошланганидан бери Украинадаги Россия армиясининг сони деярли ўзгармади, бироқ унинг сифати сезиларли даражада пасайди.
Хабарда айтилишича, Украинадаги Россия қўшинлари гуруҳи ҳозирда 200 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчига эга. Улар бешта қўшин гуруҳи таркибида 70 га яқин полк ва бригадаларга бирлаштирилган. Аммо ўтган йилнинг феврал ойида Россия армияси профессионал аскарлардан иборат бўлиб, асосан замонавий техника билан жиҳозланган ва мураккаб қўшма операцияларга тайёргарлик кўриш учун мунтазам равишда машғулотлардан ўтганди.
Шу тариқа, Британия ҳарбийларининг фикрига кўра, Россия 1200 километрлик фронт чизиғи бўйлаб пайдо бўладиган оператив муаммоларга жавоб бериш учун катта, қобилиятли, мобил захирани яратиши даргумон.
Мавзуга оид
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
10:42 / 08.11.2024
Зеленский Будапештда РФга ён босмасликка чақирди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
08:30 / 07.11.2024