Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оролбўйида халқаро экстремал автомобил мусобақалари бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 25-28 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида Rally Muynak халқаро экстремал автомобил мусобақалари бўлиб ўтади.
Маданият ва туризм вазирлиги маълумотига кўра, тўртинчи бор халқаро даражада ташкил этилаётган ушбу мусобақа нафақат Қорақалпоғистон, балки Ўзбекистон миқёсидаги кўпгина хорижий туристларни жалб қилувчи ўзига хос тадбир ҳисобланади.
Сайёҳларни Қорақалпоғистон Республикасига бўлган сафарини узайтириш мақсадида, бу йилги тадбир жараёнлари 4 кун давом этади. Кундузги вақтлари спорт автомобиллари, Baggi ва мотоциклларда экстремал мусобақалар, ошпазларнинг гастрономик томошалари бўлиб ўтса, кечқурун концерт дастурлари ташкил этилади.
Мусобақа трассасининг умумий узунлиги 425 километр бўлиб, ушбу масофанинг аксарият қисми Устюрт текислиги ва Орол денгизи қуриган тубидаги экстремал (йўлсиз) ҳудудлардан иборат. Мотокросс ва автокросс мусобақалари эса махсус трассада ўтказилади. Мусобақаларда двигател ҳажми 1600 см3 ва 2000 см3 бўлган махсус ускуналанган спорт автомобиллари, шу билан бирга двигател ҳажми 1600 см3 бўлган Baggi спорт автотранспортлари ҳамда двигател ҳажми 152 см3 дан 500 см3 гача бўлган мотоцикллар иштирок этишади.
Ташкилотчиларга кўра, Rally Muynak экстремал автомобил мусобақалари доирасида спорт автомобиллар, Baggi ва мотоциклларнинг техник жиҳатдан тайёрлаш ва кўргазмали чиқишлар бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
15:39 / 09.07.2026
“30 ёшдан ошган” машиналар эгаларидан экологик компенсация ундириш ғоясидан воз кечилди
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
10:55 / 04.07.2026
Транспорт соҳасида хавф таҳлили рақамлаштирилади
08:43 / 04.07.2026