Икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан, сиёсий, сармоявий ва савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлигини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Таълим ва туризм соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш истиқболли йўналишлар сифатида белгиланди.

«Марказий Осиё – Шимолий кенгаш» форматида минтақалараро ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдорлик билдирилди.

Томонлар ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича аниқ ҳаракатларни амалга оширишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.