Хитойнинг биринчи йўловчи самолёти илк парвозини амалга оширди
Хитойнинг Comac авиасозлик компаниясига тегишли C919 йўловчи самолёти Шанҳай - Пекин йўналиши бўйича биринчи тижорий парвозни амалга оширди. Самолёт Хитойда ишлаб чиқарилган, аммо двигател ва авионика импорт қилинади.
Хитойда ишлаб чиқарилган биринчи йўловчи самолёти илк тижорат парвозини амалга оширди. China Eastern Airlines авиакомпаниясининг C919 русумли лайнери 28 май, якшанба куни Шанҳай – Пекин йўналиши бўйича ҳаракатланди.
164 нафар йўловчини сиғдира оладиган самолётда 130 киши бўлган. Парвоз давомида йўловчилар Хитой байроқларини кўтариб, ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар куйлашди. CCTV давлат телеканали рейс Хитой пойтахтига белгиланган муддатдан 40 дақиқа олдин етиб келганини қайд этди.
C919 самолёт Comac авиасозлик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Boeing 737 Max ҳамда Airbus A320 билан рақобатлаша олади. У ўрта масофага - 5500 километргача парвозларни амалга оширишга қодир.
Гарчи бу Хитойда ишлаб чиқарилган самолёт бўлса-да, у хорижий компонентлар ва технологияларга боғлиқ. Хусусан, C919 двигателлари ва авионикалари импорт қилинади. Двигателлар Американинг General Electric корпорацияси ва Франциянинг Safran компанияси ўртасидаги қўшма корхона томонидан ишлаб чиқарилади.
Мавзуга оид
18:48 / 28.09.2024
Хитойдан Қирғизистон орқали ўтадиган темир йўлнинг Ўзбекистондаги қисми қачон қурилиши маълум бўлди
21:44 / 27.09.2024
Танзила Норбоева Бутунхитой қўмитаси раиси билан учрашди
12:50 / 27.09.2024
Хитойда энг янги атом сувости кемаси чўкиб кетди
12:00 / 27.09.2024