Жаҳон | 10:27 / 31.05.2023
9588
2 дақиқада ўқилади

ЕИ ва АҚШ Полшанинг Москва таъсири билан курашиш бўйича қонунини танқид қилди

Танқидчиларнинг фикрича, консерватив Полша ҳукумати парламент сайловларига бир неча ой қолганида мухолифат етакчисини обрўсизлантиришга уринмоқда.

Фото: Getty Images

Варшава томонидан Россиянинг республикадаги хавфсизликка таъсирини ўрганувчи комиссия тузиш тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши Европа Иттифоқи ва АҚШда кескин танқидларга сабаб бўлди. 30 май, сешанба куни Адлия масалалари бўйича Европа комиссари Диде Рейндерс қонуннинг қабул қилиниши “катта хавотирга сабаб бўлаётганини” айтди. Унинг сўзларига кўра, қонун махсус комиссияга Полша фуқароларини суд назоратисиз давлат лавозимига сайланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш имкониятини беради.

АҚШ Давлат департаменти қонун Полшада эркин ва адолатли сайловларга тўсқинлик қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. “Биз кўплаб кузатувчилар томонидан билдирилган хавотирга қўшиламиз, бу қонун <...> мухолифатдаги сиёсатчиларнинг тегишли тартибсиз номзодлари илгари сурилиши олдини олиш учун ишлатилиши мумкин”, — дейилади Давлат департаменти баёнотида.

Танқидчиларнинг фикрича, Полшанинг консерватив ҳукумати парламент сайловларига бир неча ой қолганида мухолифат етакчиси, собиқ бош вазир Доналд Тускни обрўсизлантиришга уринмоқда.

Айни пайтда, Полша Ташқи ишлар вазирлиги танқидни рад этиб, уни янги қонуннинг нотўғри талқини деб атади.

Мавзуга оид