Болалар веломарафонининг асосий мақсади атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил транспорт туридан фойдаланиш соҳасида барқарор кўникмаларни ривожлантириш, шунингдек, мактабгача ёшдаги болалар ўртасида велоспортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва хулқ-атвор маданиятини ошириш, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга ўргатишдан иборат.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йилда мактабгача таълим тизимига экологик таълим-тарбияни ҳамда болалар учун беговел ҳайдаш методикасини жорий қилиш бўйича лойиҳа ишга туширилган.






















