22 май куни Тошкентда ички ишлар ходимлари сурхондарёлик йигитни тўхтатган ва ёнидан топилган гиёҳванд модда туфайли уни Чилонзор туман ИИБга олиб борган. Расмийларга кўра, ИИБ биносида сўроқ қилинаётган 21 ёшли Ҳафизуллоҳ Турғунов сўроқ пайтида ҳожатхонага боришни сўраган ва қочмоқчи бўлиб, 4-қаватдан ўзини ташлаб юборган. Шундан сўнг Учтепа тумани тез ёрдам бўлимига олиб борилган йигит ўша ерда бир ҳафта комада ётган ҳамда 29 май куни эрта тонгда ўзига келмасдан вафот этган.

Ички ишлар вазирлигининг расмий баёнот ўлароқ тақдим қилинган бу версияга марҳумнинг яқинлари, хусусан Ҳафизуллоҳнинг ногирон отаси шубҳа билдирмоқда.

“Ўғлинг 4-қаватдан ўзини ташлади, деган хабарни эшитиб ўзимни йўқотиб қўйдим. Кейин бир ҳафталарда ўғлинг ўлди, келиб олиб кет, дейишди. Кейин Тошкентга келдим, касалхонага борсам ўғлимнинг юзи кўкариб кетган, танасининг бошқа жойларига ҳеч нарса бўлмаган. Доктор ҳам оёқ-қўли синмаган, ҳеч нарса бўлмаган, деди. Шунга шубҳам бор, ўғлим бақувват ва ёш эди, қамоқдан қўрқадиган бола эмасди. Менинг биттагина ўғлимни уриб ўлдиришган деб ўйлайман…

Марҳум Ҳафизуллоҳ Турғунов

ИИБ биноси ойналарида панжаралар бўлади, у сиғмайди-ку. Агар ташлаган бўлса, камералар бўлади – ташлаганини кўрсатишсин ёки бармоқ изларини кўрсатишсин. Тошкент шаҳар прокуратурасига бориб ариза ёздим, видеони тергов сири, дея кўрсата олмаслигини айтишди.

Марҳумнинг отаси Эркин Холбоев.

Ўзим ишга лаёқатсизман, ўғлим Тошкентга ишлаш учун келганди. Қурилишда ва бошқа ишларда ишлаб юрганди. Ёмон йўлга кирган бўлса, балки шундайдир билмайман. Лекин ёмонлиги учун ўлдириб қўйиш керакмас-ку, уларнинг ҳам болалари бордир”, — дейди марҳумнинг отаси Эркин Холбоев.

Ҳолат юзасидан дастлаб расмийлар изоҳ бермади ва ишни прокуратура ўрганаётганини айтиш билан чекланди. Kun.uz сайтида ушбу хабар эълон қилингач Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов расмий