Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда иккита ҳудуд солиқ идораси бошлиқлари 1 кунга хизмат автомобилларидан маҳрум қилинди
Навоий шаҳри ва Кармана тумани давлат солиқ инспекциялари раҳбарларига бу ноодатий жазо солиқ тушумлари бўйича «план»ни бажармагани учун қўлланган.
Фото: KUN.UZ
Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Анваржон Ботиралиев туман ва шаҳар солиқ инспекциялари раҳбарларига ноодатий жазо қўллади.
Kun.uz манбасининг маълум қилишича, 1 июнь куни кечга яқин бошқарма бошлиғи солиқ тушумлари бўйича май ойи режасининг бажарилиши юзасидан йиғилиш ўтказган. Йиғилиш давомида режани бажаришда сусткашликка йўл қўйган туман ва шаҳар давлат солиқ инспекциялари раҳбарлари қаттиқ огоҳлантирилган.
Шунингдек, солиқ тушумлари бўйича аҳвол қониқарсиз бўлгани сабабли бошқарма бошлиғи топшириғи билан жазо сифатида Навоий шаҳри ҳамда Кармана тумани давлат солиқ инспекциялари раҳбарларининг хизмат машинаси олиб қўйилган. Орадан бир кун ўтиб, 2 июнь куни хизмат машиналари ҳайдовчиларга қайтарилган.
Маълумот учун, Анваржон Ботиралиев 2021 йил март ойи охирида Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди. Мазкур лавозимда иш бошлаганидан 7 кун ўтиб, 2021 йилнинг 8 апрел куни президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида тадбиркорлик масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселекторда Ботиралиевга уч ой синов муддати берилган эди.
Мавзуга оид
12:30 / 14.03.2026
Кармана туман ҳокими ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, қарийб 1 соат турғизиб қўйди
10:22 / 06.03.2026
Навоийда бир мактабнинг 23 ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлди
16:40 / 21.02.2026
“Ҳокимият сув бермасдан, энди еримни олиб қўймоқчи” — карманалик фермер
10:17 / 19.12.2025