Разведка-қўпорувчилик гуруҳи

«Бирорта нотаниш белги кўрсанг, ўчириб ташла», дейишганди Украина ҳокимияти ва журналистлари Россиянинг кенг миқёсдаги босқини бошланган чоғда ўз фуқароларига. Ўшанда Украина йўллари, уйларнинг девори, симёғочларда хоч ва бошқа шаклдаги турли ранглардаги белгилар пайдо бўлиб қолган эди.

Украина хавфсизлик хизмати ўшанда бундай белгиларни Россия ҳарбийларининг потенциал нишонига айланувчи объектларни белгилаш учун қўпорувчилар чизган бўлиши мумкинлигини таъкидлаган эди.

Украина йўлларидаги сирли белги / Фото: Украина миллий полицияси

2023 йилга келиб диверсантлар ҳақида Россияда ҳам кўп гапирила бошлади. Пропагандачилар Белгород областига кириб келган «украиналик қўпорувчилар»нинг ҳужумини хавотир билан муҳокама қилиб, ҳаттоки Кремлни ҳаракатсизликда айблай бошлашди. РФ тергов қўмитаси ЖКнинг бирваракайига олтита моддаси билан иш қўзғади. Уларнинг орасида «Қўпорувчилик» (РФ ЖК 281-) моддаси йўқ, лекин ОАВда ҳужум қилганлар кўпроқ қўпорувчилар деб аталмоқда.

Сўнгги ойларда Россия ҳокимияти ва пропагандаси Брянск области, Қрим кўприги ва «Шимолий оқим»даги портлатишлар, темирйўллардаги ёнғинлар, Владлен Татарский ва Даря Дугинанинг ўлдирилиши, урушга қарши позициядаги артистларнинг концертларини ҳам диверсия деб атамоқда.

Қрим кўпригининг портлатилиши / Фото: dailystorm.ru

30 май куни бир нечта дронлар Москвадаги учта кўп қаватли турар жой биноларига келиб урилди, яна бир нечтаси Москва остонасида уриб туширилди. Бошқа дронлар ҳужуми каби, Россия ҳудудида пилотсиз учар қурилмаларнинг пайдо бўлиши ҳам қўпорувчиларнинг иши деб аталди.

Ушбу акциялардан айримлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олган «Рус кўнгиллилари копруси» ўзини қўпорувчилик-разведка фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот деб