Жаҳон | 10:58 / 06.06.2023
5323
2 дақиқада ўқилади

Экологлар БААни БМТ иқлим конференцияси мезбони сифатида танқид қиляпти

Боннда очилган конференция олти ой ичида Дубайда ўтказиладиган иқлим бўйича яна бир конференция учун қарорлар тайёрлаши керак. Экологлар БАА форум мезбони сифатидаги мақомини ўз мақсадлари учун фойдаланаётганидан хавотирда.

Фото: AP

5 июн, душанба куни Боннда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича икки ҳафталик конференцияси (SB58) бошланди, унинг давомида бутун дунёдан келган делегатлар COP28 иқлим конференциясига ечимлар тайёрлаши кутилмоқда. COP28 30 ноябрдан 12 декабргача Дубайда ўтказилиши режалаштирилган.

Германия ҳукуматининг иқлим бўйича махсус вакили Женнифер Морган "глобал иқлим сиёсати учун кенг коалиция" тузишга чақирди. Бонн Бирлашган Араб Амирликларида COP28 иқлим конференциясини муваффақиятли ўтказиш йўналишини белгилаши керак, деди у.

Шу билан бирга, БАА мезбон давлат сифатида экология ташкилотлари томонидан танқид қилиняпти. Germanwatch халқаро иқлим сиёсати раҳбари Дэвид Райфишнинг сўзларига кўра, "Бирлашган Араб Амирликлари Жаҳон иқлим конференциясига раислик қилар экан, нефт ва газ даврини узайтириш бўйича ўз кун тартибини оммавий равишда олға суришга ҳаракат қилади". 

Айни пайтда, БАА саноат вазири ва Абу-Даби миллий нефт компанияси (ADNOC) бош директори Султон бин Аҳмад Ал-Жобир унинг мамлакати баҳсли масалаларда консенсусга эришмоқчи эканлигини айтди. У конференция мақсадини “мувозанатли, аммо айни пайтда улкан натижа” деб атади.

Мавзуга оид