Кроссовер учун комплектациясига қараб 24 250 дан 34 250 долларгача нарх белгиланган. Deepal S7 ўз синфидаги BYD Song Plus DM-i ва Haval Xialong Max билан рақобат қилиши айтилмоқда. Мутахассислар кўра, Deepal S7 рақобатчиларидан устунликка эга: унинг ташқи дизайни Lamborghini Urus’ни (нархи 239 минг доллардан бошланади) эслатиб юборади.
218 от кучини берадиган электромоторли версияси 100 км тезликка 6,7 сонияда эришади. Тўла қувват билан 520-620 км масофа босиб ўтиши мумкин. Шунингдек, моделнинг гибрид комплектацияcи ҳам мавжуд. Унинг двигатели эса бироз кучлироқ — 238 от кучи.
Машинанинг узунлиги 4750 мм, эни 1930 мм, бўйи 1625 мм, ғилдираклар базаси бўлса 2900 ммни ташкил этади.



















