2023 йилнинг 1 июлидан бошлаб Жаҳон савдо ташкилоти қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.
Адлия вазирлигига миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш функцияси юкланди. Бунинг учун илгари мақбуллаштирилган штат бирликлари ҳисобидан қўшимча 5 штат бирлиги ажратилади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги тузилмасида махсус департамент ҳамда яна 20 та вазирлик ва идоралар жорий штатлари доирасида тегишли бўлинмалар фаолияти йўлга қўйилади.
А.Урунов Ўзбекистон президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди.















