12:50 / 07.06.2023
35983

Mobiuz компанияси «Хотиржам» тариф режаларини тақдим этди

Тарифлар чексиз ижтимоий тармоқлар ва Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқларни ўз ичига олади.

Фото: Mobiuz

Ўзбекистонда Telegram мессенжерининг 18 миллиондан ортиқ фойдаланувчиси бор. Машҳур ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчилари сони эса 5,3 миллиондан ошади ва янада кўпайиб бормоқда. Уларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда Mobiuz мобил оператори янги «Хотиржам» тариф режалари туркумини ишга туширди ва босқичма-босқич кенгайтирмоқда.

“Хотиржам 25” бу – энг кичик тариф. У ойига бор-йўғи 25 минг сўм бўлиб, чексиз Telegram ва Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар, исталган мақсад учун 7 500 МБ ва 1 000 та SMSни ўзида жамлаган.

“Хотиржам 40” янада кўпроқ имкониятларни тақдим этади. У бўйича нафақат чексиз Telegram, балки чексиз Instagram, Facebook, Facebook Messenger, VKontakte, Odnoklassniki, WhatsApp, Viber тақдим этилмоқда. Шунингдек, абонент Ўзбекистон бўйлаб қўнғироқлар учун чексиз дақиқалар, 15 000 МБ ва 2 000 SMSга эга бўлади. Тариф абонент тўлови – ойига 40 минг сўм.

“Хотиржам 60” қўшимча равишда YouTubeʼдан ҳам чексиз фойдаланиш имкониятини беради (Telegram, Instagram, Facebook, Facebook Messenger, VKontakte, Odnoklassniki, WhatsApp, Viber ҳам киритилган). Шунингдек, Ўзбекистон бўйлаб VIP қўнғироқлар, 35 000 МБ интернет ва 3 000 та SMS-хабар ойига 60 000 сўмга тақдим этилади.

Эртага, 8 июнь куни ушбу туркумнинг яна бир тариф режаси эълон қилиниши кутилмоқда. У бўйича батафсил маълумот билан Mobiuz Инстаграм-аккаунтида танишиб чиқиш мумкин бўлади.

Mobiuzʼнинг «Хотиржам» тарифлар туркумининг муҳим хусусияти мобил интернет тезлиги чекланмаганидадир. Абонентлар Telegram ва ижтимоий тармоқлар орқали исталган ҳажмдаги файлларни юклаб олиши ва юбориши, онлайн трансляциялар қилиши, ушбу хизматларнинг барча имкониятларидан фойдаланиши мумкин.

Қизиғи шундаки, ҳар қандай тариф режаларида қўшимча чексиз хизматларни улаш мумкин. Масалан, “Хотиржам 40” тарифидаги абонент чексиз YouTube истайди. Бунинг учун у "Хотиржам 60" га ўтиши ёки ўз тарифида қўшимча равишда 12 минг сўмга "Чексиз YouTube" опциясини улаши мумкин.

Барча тариф ва хизматларни Mobiuz мобил иловасида (https://s.mobi.uz/asii) бошқариш мумкин.

Mobiuz «Хотиржам» тариф режаларини танлашга ҳамда “Қанча мегабайтим ёки дақиқам қолди экан?” дея қайғурмасликка барчани чорлайди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top