Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршидаги бозор ҳудудида ёнғин содир бўлди
Ерқўрғон бозори ҳудудида жойлашган дўконнинг 210 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган.

Видеодан кадр
Қарши шаҳрида жойлашган бозор ҳудудида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса тўғрисида расмий маълумот тақдим этди.
Бугун, 7 июн куни соат 11:29 да Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Ерқўрғон бозори ҳудудида жойлашган икки қаватли дўконнинг 2-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:41 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:55 да ўраб олинган ва соат 12:00 да ўчирилган. Шунингдек, қўшимча равишда 2 та сув ташишга мўлжалланган транспорт воситаси жалб этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида иккинчи қаватда жойлашган дўконнинг 210 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонликлар томонидан Шенген визаси учун топширилган аризалар сони ошгани маълум бўлди
Ўзбекистон | 16:27
-
Алишер Қодиров ишлаб чиқарилганига 25-30 йилдан ошган машиналарни истеъмолдан чиқаришга чақирди
Жаҳон | 16:22
-
АҚШ махсус хизматлари собиқ раҳбарлари устидан тергов бошланди
Жаҳон | 15:41
-
Рим папаси яна Ватиканга Украина бўйича музокараларга таклиф қилди
Жаҳон | 15:07
Мавзуга оид

13:31
Махтумқули кўчасида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди

13:20 / 09.07.2025
Испания ва Францияда ўрмон ёнғинлари авж олди

14:47 / 07.07.2025
Қорасарой кўчасида контейнер ёниб кетди

20:09 / 06.07.2025