Қарор лойиҳаси президентнинг «Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 мартдаги ПҚ–101-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Қарор лойиҳасини қабул қилишдан мақсад божхона, солиқ, суд ва бошқа органлар томонидан давлат даромадига олинган товар-моддий бойликларни шартнома-воситачилик асосларида реализация қиладиган савдо ташкилотлари буюртмасига кўра, сотилаётган маҳсулотларни ягона платформага жойлаштиришга ҳамда савдоларни шаффоф тарзда амалга оширишга эришишдан иборат.
Қарор лойиҳасида 2023 йил 1 сентябрдан давлат даромадига олинган мол-мулкларни (бундан озиқ-овқат маҳсулотлари, автомототранспорт, кўчмас мулк ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мулкий ҳуқуқлар мустасно) соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида сотиш мақсадида E-auksion электрон савдо платформасида E-auksion shop электрон савдо дўкони фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифга розилик бериш, давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида E-auksion shop электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш назарда тутилмоқда.















