Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда жиноятчининг пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида 8 бола жароҳат олди
Франция шарқида жойлашган Анси шаҳридаги болалар майдончасида пичоқ билан қуролланган шахс томонидан ҳужумга учраган камида саккиз нафар уч ёшли болалар ва бир ёши катта инсон жароҳатланди, деб хабар беради Le Figaro.
Франциядан бошпана сўраган 32 ёшли суриялик ҳужумга алоқадор эканлиги тахмин қилиняпти. Ушбу гумонланувчи қўлга олинди, деб ёзади AFP.
Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманин твиттердаги саҳифасида гумондор «полициянинг тезкор аралашуви туфайли қўлга олингани»ни ёзиб қолдирди.
Апрель ойида ҳужумда гумон қилинган шахс Швецияда қочқин мақомини олганди, деб хабар берди BFMTV’га полициядаги манба.