Қозоғистонда МДҲ молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари мажлиси ўтказилди
МДҲга аъзо давлатлар молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашининг 23-мажлиси бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 7 июнь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтаётган Евросиё гуруҳи 38-ялпи мажлиси ҳафталиги доирасида ўтказилган йиғилишида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент раҳбарияти бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси, ЕОГ котибияти ва Молиявий мониторинг бўйича халқаро ўқув-методик марказининг масъул ходимлари қатнашган ушбу тадбирда кенгаш томонидан муқаддам қабул қилинган қарорлар ижроси ва ишчи гуруҳларининг фаолияти натижалари муҳокама қилинди ҳамда жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишдаги илғор тажрибалар алмашилди.
Ўзбекистон делегациясининг Евросиё гуруҳи ялпи мажлисидаги иштироки давом этмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 10.11.2024
Олтин ва кумуш арзонлашди, Bitcoin нархи кескин ошди - халқаро молия бозори шарҳи
14:04 / 08.11.2024
МДҲ давлатлари 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқади
16:41 / 03.11.2024
Ўзбекистон рус тили бўйича халқаро ташкилот тузиш тўғрисидаги шартномага қўшилди
14:50 / 31.10.2024