Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Британия меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Буюк Британия ТИВ делегацияси билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов 7 июнь куни Буюк Британия давлат котибининг ташқи ишлар, Ҳамдўстлик масалалари ва халқаро тараққиёт бўйича парламентар ўринбосари Лео Докерти билан музокаралар ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида сиёсий, иқтисодий, савдо-инвестициявий, маданий-гуманитар, фан-таълим ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди.
Бўлажак қўшма тадбирлар, жумладан, ТИВлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, экологик йўналишдаги шерикликни мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек, халқаро кун тартибининг айрим жиҳатларини ҳам муҳокама қилдилар.
Бундан олдин Ўзбекистон Буюк Британиядаги меҳнат мигрантлари сони бўйича етакчилар қаторига киргани хабар берилганди.
2022 йилда Буюк Британия ҳукумати Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган муҳожирларга 6000 дан ортиқ меҳнат визаси берган, бу уларнинг умумий сонининг деярли тўртдан бир қисмидир. Бу йил Марказий Осиё давлатларидан келган муҳожирлар сони янада ортиши мумкин.
Буюк Британиядаги мавсумий меҳнат муҳожирлари сони бўйича Ўзбекистон Украинадан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Қирғизистон эса тўртинчи ўринда қайд этилди.
Мавзуга оид
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
10:15 / 06.07.2026
Британия давлат хизматчилари аккаунтлари ҳакерлик ҳужумига учради
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026