12 июнь куни Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Байналмилал кўчасида жойлашган «Буюк ипак йўли» савдо мажмуаси ҳудудидаги дўкон расталарида ёнғин чиққан. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

«10 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:25 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин ўчирилмоқда. Вазият назоратга олинган. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида хабар келиб тушмади. Қўшимча маълумот тақдим этилади», дейилади дастлабки хабарда. 

ФВВ соат 20:37 да бу ҳақда қўшимча маълумот берди. 

«Ёнғин қуршаб олинди, айни вақтда ёнғинни батамом ўчириш ишлари амалга оширилмоқда», дейилади хабарда.