Россия Федерацияси Давлат думаси мудофаа қўмитаси аъзоси Дмитрий Кузнецов россиялик мутахассислар Украина ҳудудидаги махсус операция доирасида Россия Қуролли кучлари томонидан қўлга олинган техникаларни ўрганиши ва фойдали технологияларни ўзлаштириши зарурлигини айтди. 

Унинг фикрича, ҳар қандай эгаллаб олинган қуролларни ўрганиш, шунингдек, халқ ҳаётини сақлаб қолиш учун фойдали бўлган жойда самарали муҳандисликни ўрганиш ва жорий этиш керак.

“Душманлардан ўрганиш ва душманнинг барча мудофаа технологияларини ўзлаштириш муҳим. Умид қиламанки, бу амалга оширилмоқда”, деди Кузнецов.

Парламентарийнинг фикрича, бунинг учун мамлакатда қуролланиш билан шуғулланувчи янги тузилмалар пайдо бўлиши керак.

Шундай қилиб, у УҚК томонидан ташлаб кетилган Bradley ва Leopard танклари билан нима бўлади, деган саволга жавоб берди.