Таъкидланишича, баландлиги 1,7 метр бўлган машиналар беш йиллик синовдан сўнг ишга тушириляпти. Лойиҳа муаллифларининг фикрича, роботлар воқеа жойига полиция етиб келгунига қадар вазиятни бир муддат ҳал қилишга ёрдам беради.
Роботлар камералар, датчиклар, динамиклар, дисплей, бурилиш сигналлари ва сирена билан жиҳозланган, улар автоном патруль қилиш имкониятига эга ва полиция ходимига фуқаролар билан микрофон орқали бевосита мулоқот қилиш имконини беради.
Сингапур полицияси Чанги аэропортининг 4-терминалига иккита робот жойлаштирилганини айтди. Роботлар патруль ходимлари билан биргаликда объект ҳудудидаги вазиятни текширади. Улар, шунингдек, 360 градуслик камера учун 2,3 метр баландликка кўтариладиган устунлар билан жиҳозланган.
«Роботехника интеграцияси офицерларимизнинг самарадорлиги ва имкониятларини ошириб, уларга ўз вазифаларини янада самарали бажариш имконини беради», деди аэропорт полиция бўлими бошлиғи Супт Лим.
Апрель ойида Нью-Йорк полицияси ходимлари интернетдаги видеолар туфайли машҳур бўлган Boston Dynamic компаниясининг Digidog роботларидан кўчаларни патруль қилиш учун фойдаланишни бошлади.

















