17 июн куни CAFA Nations Cup'да 3-тур баҳслари якунига етди.

А гуруҳида Ўзбекистон Тожикистонга қарши майдонга тушди. Ўйиннинг 13-дақиқасидаёқ Тожикистон футболчиси Парвизжон Умарбоев жарима зарбасини аниқ ижро этиб ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда эса мезбонлар рақиб дарвозасини беш бор ишғол этишди. Дастлаб 53-дақиқада Жасурбек Яхшибоев ҳисобни тенглаштирувчи голни урди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Элдор Шомуродов Бобур Абдухолиқов ишлаган пенальтини аниқ ижро этди ва Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

73-дақиқада ёшлар жамоасидан асосий жамоага ўтган Аббосбек Файзуллаев дебют голини уриб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.

83-дақиқада Ҳожимат Эркинов қарши ҳужумда ўз услубида гол урди.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқалар тугаётганида Остон Ўрунов ўзи ишлаган пеналтидан якуний ҳисобни ўрнатди - 5:1.

Шу тариқа, Сречко Катанец шогирдлари гуруҳни 100 фоизлик натижа билан якунлади. Ўзбекистонликлар биринчи турда Уммонни 3:0 ҳисобида, иккинчи турда Туркманистонни 2:0