Жаҳон | 10:46 / 19.06.2023
10074
2 дақиқада ўқилади

«Яндекс» «ФСБ»га маълумотларни тақдим этмагани учун 2 млн рубл жаримага тортилди

Фото: Getty Images

Суд «Яндекс. Услуги» хизмати фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларни Россия махсус хизматига бир неча бор тақдим этмагани учун «Яндекс»ни 2 миллион рубль миқдорида жаримага тортди

Москвадаги суд «Яндекс» компаниясини Россия «ФСБ»га «Яндекс. Услуги» хизмати фойдаланувчилари ҳақидаги маълумотларни бир неча бор тақдим этмаганликда айбдор деб топиб, икки миллион рубль миқдорида маъмурий жарима солди, деб хабар берди душанба, 19 июнь куни эрталаб ТАСС агентлиги.

«Яндекс» МЧЖнинг хатти-ҳаракатлари Россия Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси бўйича, давлат органлари томонидан тинтув ўтказиш ёки давлат хавфсизлигини ташкил этиш мақсадида ўз жиҳозлари ва дастурларига қўйиладиган талаблар бажарилишини таъминлаш мажбуриятини бир неча бор бажармаганлик дея квалификация қилинди, деб аниқлик киритмоқда агентлик компания вакилига таяниб. 

«Яндекс»га нисбатан суд қарори устидан шикоят қилинди ва у қонуний кучга кирди. 

Биринчи марта «Яндекс» суд томонидан худди шундай маъмурий ҳуқуқбузарликда айбдор деб топилди ва 2022 йилда 400 000 рубль миқдорида жаримага тортилди. Шу билан бирга, компания адвокатининг таъкидлашича, «Яндекс» санкциялар туфайли Россия қонунчилиги талабларига риоя қила олмайди: хорижий ускуналар ва дастурий таъминот фойдаланувчи маълумотларини тўплаш ва сақлаш учун талаб қилинади, уларни ҳозирда сотиб олиш ва ўрнатиш мумкин эмас. 

Мавзуга оид