Геология фанлари университети «Минерал ресурслар институти» ДМ ходимлари Сурхондарё вилоятида «Жанубий Ўзбекистон ҳудудида 1:100 000 миқёсли космогеологик тадқиқотлар» номли давлат лойиҳаси бўйича дала текширув ишларини амалга оширган.
Тадқиқот давомида Сурхонтов тоғининг Вахшивор майдонида дала дешифровкалаш ишлари олиб борилиши натижасида у ерда малахитлашувга бой янги маъданли тузилма борлиги аниқланган.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги хабар беришича, ушбу аниқланган тузилма олтин ва полиметаллга истиқболли эканлиги прогноз қилинмоқда.
Ҳозирда мазкур тузилма давомийлиги яна қўшимча равишда ўрганилмоқда, дейилади хабарда.

















