Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти Kun.uz’га маълум қилишича, суҳбат давомида генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Яшар Гюлерни Туркия Миллий мудофаа вазири лавозимига тайинланганлиги билан табриклаган ҳамда уни расмий ташриф билан Ўзбекистонга таклиф қилган.
Шунингдек, мулоқотда икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги муносабатларни янги босқичга кўтариш, жанговар тайёргарлик ва ҳарбий таълим йўналишларида алоқаларни янада жадаллаштиришга келишди.











