Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва БАА «Навоий» халқаро аэропорти юк терминалини ривожлантиради
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Ойбек Ҳамроев DP World компаниясининг (БАА) махсус иқтисодий зоналар бўйича директори Муҳаммад Сулаймон Ол-Сувайдий ва CBRE консалтинг компаниясининг лойиҳани амалга ошириш бўйича маслаҳатчиси Ҳариш Ражагопалан билан музокаралар ўтказди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, мулоқот чоғида махсус иқтисодий зоналар ва транспорт-логистика инфратузилмаси объектларини бошқаришни такомиллаштириш доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
«Навоий» ЭИЗ ва «Навоий» халқаро аэропорти юк терминалини ривожлантириш бўйича келгусида биргаликда амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди. Хорижий томон махсус иқтисодий зонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти, юк терминалининг технологик хусусиятлари билан таништирилди. Компаниянинг инновацион ёндашувлари ва илғор тажрибасини қўллаш орқали ЭИЗ фаолияти самарадорлигини ва терминалнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш имкониятлари қайд этилди.
Учрашув якунлари бўйича эришилган келишувга мувофиқ DP World компанияси жорий йил сентябр ойи охиригача «Навоий» ЭИЗни комплекс ривожлантириш стратегиясини тақдим этади.
Мавзуга оид
21:07 / 13.07.2026
БАА Ҳўрмуз бўғозига муқобил йўналиш қуради - ОАВ
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
18:00 / 19.06.2026