Кун тартибидан ФИФА миқёсидаги бир қатор мусобақалар, хусусан, футзал ва футбол бўйича жаҳон биринчилиги мусобақаларига мезбон мамлакатларни белгилаш масалалари ўрин олганди. 

Эътиборлиси, 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланди. 

Шу тариқа Ўзбекистон илк бор ФИФА тасарруфидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.