Ўзбекистон | 09:29 / 27.06.2023
2509
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Хитой ва Россиядан 6,5 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди

Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатлар маълум қилинди.

Фото: Reuters

2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади. Ушбу давлатдан 3,7 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олинган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан 2,8 млрд долларлик маҳсулот олиб келинган Россия ва 1,4 млрд долларлик товарлар харид қилинган Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди: 

—  Корея – 1 млрд;
—  Германия – 862 млн;
—  Туркия – 749 млн;
—  Бразилия – 311 млн;
—  Туркманистон – 299 млн;
—  Литва – 268 млн;
—  Ҳиндистон – 216 млн АҚШ доллари.

Аввалроқ 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар тўғрисида маълумот берилганди.

Кўрсатилган даврда Ўзбекистон экспортида энг юқори кўрсаткич Россия билан қайд этилган – 986,3 млн доллар.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 823 млн ҳамда 576,7 млн доллар маҳсулотлар экспорт қилинган Хитой ва Қозоғистон жой олди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид