Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экстрадициядан ҳимоя: Беларус украиналик олигарх Фирташга дипломат мақомини берди
Украиналик олигарх Дмитрий Фирташ Беларуснинг Венада БМТ тузилмасидаги доимий ваколатхонаси маслаҳатчиси мақомини олди. Унинг адвокатлари бизнесменни АҚШга экстрадиция қилиш тартибини тўхтатишни талаб қилмоқда.
Коррупцияда айбланиб АҚШга экстрадиция қилиниши кутилаётган украиналик тадбиркор Дмитрий Фирташ дипломатик дахлсизлик сўрамоқда. Бу ҳақда DW ихтиёрида бўлган 14 июндаги жиноят ишлари бўйича Вена Олий суди қарори матнида айтилган.
Фирташнинг адвокатлари уларнинг мижози «Беларус Республикасининг халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхонаси маслаҳатчиси» мақомига эга эканлигини таъкидламоқда, бу жиноий таъқибдан дипломатик иммунитетни назарда тутади. Ҳимоя далиллари 30 дан ортиқ саҳифада келтирилган.
Дмитрий Фирташ ишлайдиган «халқаро ташкилот» UNIDO бўлиб, БМТ тузилмасидаги унчалик таниқли бўлмаган халқаро агентлик ҳисобланади, у мустамлакачиликдан кейинги учинчи дунё мамлакатларини саноатлаштиришга ёрдам беради. UNIDO лойиҳалари, масалан, музлатгичлар ва кондиционерлар савдоси билан шуғулланмоқчи бўлган нигериялик аёллар учун стипендия дастури - Венадаги штаб-квартира томонидан мувофиқлаштирилади.
2021 йил 29 июнь куни украиналик тадбиркор UNIDO вакили экани ҳақидаги эслатма агентлик штаб-квартирасига берилди. Фирташ ушбу ташкилот маслаҳатчиси сифатида дипломатик иммунитетни назарда тутувчи дипломат мақомига эга эканлигини исботлаш мақсадида тадбиркорнинг адвокатлари 2021 йил октябр ойида Ғарбий Европа профессорларидан бири томонидан тайёрланган юридик экспертизани судга топширган.
Мавзуга оид
10:05 / 10.07.2026
Лукашенко: Ўзбек оилаларини Беларусда кўришни истаймиз
18:21 / 09.07.2026
Мирзиёев ва Лукашенко музокаралар якунларини сарҳисоб қилди
16:49 / 09.07.2026
Ўзбекистон ва Беларус муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди
14:43 / 09.07.2026