Жаҳон | 10:05 / 29.06.2023
6376
2 дақиқада ўқилади

Германия ва АҚШ мудофаа вазирлари Украинага ёрдам масаласини муҳокама қилди

Германия мудофаа вазири АҚШга ташрифи чоғида ҳамкасби билан Украинани янада қўллаб-қувватлаш ва НАТОни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Manuel Balce Ceneta/dpa/AP/picture alliance

Германия мудофаа вазири Борис Писториус 28 июнь, чоршанба куни АҚШга бу лавозимдаги биринчи расмий ташрифи чоғида америкалик ҳамкасби Ллойд Остин билан Украинага ёрдам кўрсатиш ва НАТОнинг шарқий қанотини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Ташриф чоғида Писториус Украинадаги уруш масаласида Германия ва АҚШ ўртасидаги «жуда қизғин фикр алмашуви ва яқин алоқалар»га эътибор қаратди. «Биз Украинани қўллаб-қувватлашда кўп нарсага эришдик», деди у ва Германия «бу урушда Украинани қўллаб-қувватлаш учун имкон қадар ҳамма нарсани қилади», дея қўшимча қилиб ўтди.

«Германия Украина суверенитети ва унинг эркин яшаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаш мажбуриятини олди», - деди АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Германиянинг «Украина хавфсизлигини таъминлаш ва ҳарбийларни тайёрлаш» соҳасидаги ёрдамини таъкидлаб. 

Ташриф чоғида Писториус Евгений Пригожиннинг исёнига изоҳ бериб, буни «ҳокимият аппаратидаги ёриқлар белгиси» деб атади. «Ўйлайманки, қисқа вақт ичида иш шу қадар узоққа бориши мумкин бўлса, бу ерда нимадир нотўғри кетаётганидан далолат беришини тушуниш учун Россия бўйича мутахассис бўлиш шарт эмас», - деди у. 

Мавзуга оид