Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутиляпти
Ўзбекистон бўйича июль ойининг биринчи кунлари ўртача иссиқ бўлди. Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +37...+39 даражага етди, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +40...+43 даражагача бўлди.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, якшанба куни республиканинг шимолий ҳудудларига Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати +31...+32 даражагача пасайди.
Бугун салқин ҳаво республиканинг барча ҳудудларига тарқала бошлади. Кундузи ҳаво ҳарорати +33...+36 даражагача, жанубда +40 даражагача пасаяди. Меъёрий қийматларга яқин бўлган бундай ҳарорат фони иш ҳафтасининг охиригача сақланиб туради.
3-7 июль кунлари айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек, 4 июлда кечга томон Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
3-4 июль кунлари энг чекка жанубда 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан +34...+36 даража бўлади.
Мавзуга оид
10:23 / 12.11.2024
13 ноябр куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади
16:21 / 11.11.2024
Тошкент шаҳри ҳавосини энг ёмон деб кўрсатган станция бузилиб қолди
15:45 / 11.11.2024
Ҳафта ўрталарида Ўзбекистонда кечаси ҳаво ҳарорати нолдан пастга тушади
12:21 / 11.11.2024