Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
18 ёшга тўлмаган шахсларга жиноий жавобгарлик енгиллаштирилади
Қонунчилик палатасининг мажлисида “Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан шахснинг вояга етмаган даврида содир этган жинояти учун қонун олдида ўз жазосини тўлиқ ўтаб бўлгандан сўнг, унинг оқибатлари келгуси ҳаётига таъсир қилмаслиги ва ўз ҳаётини янгитдан бошлаши учун имконият берилишини таъминлаш мақсадида вояга етгунига қадар содир этган жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда.
Вояга етмаганларга нисбатан озодликни чеклаш ҳамда озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам муддати 6 ойдан 1 ойга қисқартирилмоқда. Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлигини янада либераллаштириш имконини беради.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, қабул қилинди.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
09:46 / 11.06.2026
Ноқонуний қурилишлар учун жавобгарлик кучайтирилади
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
11:32 / 20.04.2026