Россия самолётлари Сурия осмонида АҚШ дронларини таъқиб қилди
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига кўра, Суриядаги Россия қирувчи самолётлари ИШИДга қарши миссиядаги Америка дронларига нисбатан хавфли манёврлар қилган.
Россия қирувчи самолётлари 5 июль, чоршанба куни Сурия осмонида Америка дронларига хавфли даражада яқин учиб ўтиб, уларнинг маршрутдан оғишига сабаб бўлди, деб хабар берди АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари марказий қўмондонлиги Россиянинг Су-35 самолёти Америка MQ-9 Reaper дронига яқинлашаётгани акс этган видеони эълон қилди. Кейин дроннинг парвоз йўли бўйлаб ҳаракатланаётган бир нечта парашютли ракеталар кўрсатилган.
«АҚШнинг учта MQ-9 учувчисиз учоқлари ИШИДга қарши миссияни амалга ошираётган бир пайтда Россиянинг учта қирувчи самолёти уларни таъқиб қила бошлади», деди АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари генерал-лейтенанти Алексус Гринкевич. Унинг сўзларига кўра, Россия самолётлари дронлар олдига бир нечта парашютли сигнал ракеталарини ташлаган ва «бир россиялик учувчи ўз самолётини MQ-9 олдига жойлаштириб, форсаж камерани ёқди ҳамда шу билан операторнинг дронни хавфсиз бошқариш имкониятини пасайтирди».
Гринкевич Россия қирувчиларининг учувчисиз учоқларга қарши манёврларини «хавфсиз ва нопрофессионал» деб атади ва Москвани «бу ҳаракатни тўхтатишга» чақирди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:55 / 12.11.2024