Ўзбекистон | 08:22 / 10.07.2023
5325
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари Хитой бозорига етказиб берилиши мумкин

Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси дипломатлари ташриф билан Жанубий Хитойнинг Гуанси автоном районига борди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: iStock

Сафар давомида Гуанси автоном райони Ташқи ишлар департаменти бош директори ўринбосари Сонг Хай Жин, Тижорат вазирлиги ҳудудий департаменти директори ўринбосари доктор Юе Сюмей ва Хитой халқаро савдони рағбатлантириш ташкилоти раиси Янг Янь билан учрашувлар ўтказилди.

Бўлиб ўтган учрашувлар чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорлик, маданий ва туризм алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Ҳудуд Ташқи ишлар департаменти раҳбарияти билан мулоқотда ҳудудлараро ҳамкорлик, маданий ва туризм алоқаларини ривожлантириш хусусида фикр алмашилди.

Томонлар ҳудудий корхоналар ўртасида ўзаро кооперация алоқаларини ўрнатиш ва инвестицияларни жалб қилиш юзасидан ҳамкорликни чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлади. Қишлоқ хўжалиги ва туризм йўналишларида ҳамкорлик қилиш учун катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Тижорат вазирлиги ҳудудий департаменти директори ўринбосари доктор Юе Сюмей билан бўлиб ўтган учрашув давомида савдо-иқтисодий ва саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Хитой халқаро савдони рағбатлантириш ташкилотидаги учрашувда томонлар ҳудудий тадбиркорлар ва бизнес вакиллари иштирокида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Хитой томонига мамлакатдаги бизнес вакиллари учун яратилган имкониятлари ва республика тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли қурилиш материаллари, экологик тоза қайта ишланган маҳсулотларни Гуанси бозорига етказиб беришга тайёрлик билдирилди.

Мавзуга оид