Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Masdar Ўзбекистон гидроэнергетика соҳасида йирик лойиҳаларни амалга ошириш имконини кўриб чиқяпти
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Бирлашган Араб Амирлигининг Masdar компанияси бош операцион директори Абдулазиз Алобидли ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Фото: Ўзбекгидроэнерго
Унда таъкидланганидек, жорий йил 7-10 май кунлари Абу-Дабига ташриф чоғида эришилган келишувларга мувофиқ, Masdar компаниясининг Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларини 10 млрд долларга етказиш бўйича бирламчи келишувга эришилган.
Ушбу мақсад рўёби учун жорий йил 17 май куни ЕТТБ бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида Энергетика вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Masdar компанияси ўртасида 500 МВт қувватли шамол ва умумий қуввати 2150 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциялари лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишув имзоланди.
Шунингдек, компания инвестициялар ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш мақсадида гидроэнергетика соҳасида йирик лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Учрашувда мавжуд лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Самарқанд ва Жиззах вилоятларида умумий қуввати 440 МВт ва Сурхондарё вилоятида 457 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциялари, Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилишини жадаллаштириш лозимлиги қайд этилди.
Қашқадарё вилоятида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича ўтказилган тендер танловида ғолиб чиққан Masdar компанияси эндиликда лойиҳа доирасидаги ишларни жадаллаштириши лозимлиги айтиб ўтилди.
Мавзуга оид
19:32 / 18.01.2026
Masdar компанияси Қашқадарёда қуёш станцияси ва энергия сақлаш тизими қуради
11:08 / 06.11.2025
Ўзбекистон Masdar ва AMEA Power билан энергия сақлаш тизимлари бўйича шартномалар имзолади
09:59 / 25.01.2025
Янги гидроэнергетик қувват манбаи – Зарчоб 2а кичик ГЭС ишга туширилди
18:57 / 06.01.2025