Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Masdar ва AMEA Power билан энергия сақлаш тизимлари бўйича шартномалар имзолади
2–6 ноябр кунлари Абу-Дабида ўтаётган ENACT Majlis ва ADIPEC-2025 халқаро форумлари доирасида Ўзбекистон делегацияси БAAнинг етакчи компаниялари билан энергия сақлаш лойиҳалари бўйича янги келишувларга эришди. Хусусан, Masdar ва AMEA Power билан қуввати юқори энергия сақлаш тизимларини барпо этиш ҳақида шартномалар имзоланди.
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги делегация иштирок этган тадбирларда энергетика тармоқларига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, тaрмоқларни модернизация қилиш ва барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинди. Электр энергиясини ишлаб чиқариш ва узатиш жараёнлари, маълумотлар марказлари (Data Center) ва рақамли уланиш тизимларининг долзарблиги алоҳида таъкидланди.

Форум доирасида қуйидаги шартномалар имзоланди:
- Навоий вилоятида қуввати 300 МВт/600 МВт·соат бўлган энергия сақлаш тизими — Masdar билан;
- қуввати 200 МВт/800 МВт·соат бўлган энергия сақлаш тизими — AMEA Power билан.

Учрашувларда БAAнинг саноат ва илғор технологиялар вазири Султон Аҳмад Ал-Жобир, энергетика ва инфратузилма вазири Сухаил ал-Мазруий, шунингдек Masdar, AMEA Power, Siemens Energy, Honeywell, SLB, BP ва бошқа ҳамкор компаниялар раҳбарлари билан ҳамкорликнинг амалий йўналишлари муҳокама қилинди.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда Masdar билан ҳамкорликда Ўзбекистонда умумий қуввати 1 247 МВт бўлган 5 та қуёш ва 500 МВт шамол электр станцияси ҳамда 63 МВт қувватли энергия сақлаш тизими ишга туширилган. Қашқадарё вилоятида эса 300 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси барпо этилмоқда. Янги энергия сақлаш лойиҳалари тармоқнинг мослашувчанлигини ошириш, “яшил” генерация улушини кенгайтириш ва тизим ишончлилигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мавзуга оид
11:37 / 13.05.2026
«Асосий пасайиш Шўртанда» — энергетика вазири газ қазиб олиш ҳажмининг кескин қисқариб кетганига изоҳ берди
19:03 / 07.05.2026
Отабек Бакиров: “Ёлғон ахборот тарқатиш ҳақидаги модда сўз эркинлигини торайтиряпти”
15:24 / 07.05.2026
Блогер Отабек Бакировга нисбатан маъмурий иш тугатилди
14:11 / 02.05.2026