Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Декларация тўлдирилаётганда божхона нархлар ҳақида хабардор қилади
Иқтисодиёт ва молия вазирининг “Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 3-иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди.
Божхона қиймати 4-усул (Божхона кодекси 311-моддасига мувофиқ қийматларни чегириб ташлаш асосидаги усул) бўйича аниқланганда декларацияловчи шахс томонидан тегишли ҳужжатларни тўлиқ ёки қисман тақдим этиш имконияти бўлмаганда, божхона органи ўзининг ахборот тизимларига интеграция қилинган солиқ органлари ахборот тизимларида мавжуд бўлган электрон ҳисобварақ-фактурадаги айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг нархлари тўғрисидаги ахборотни декларацияловчи шахсга тақдим этади.
Божхона қиймати мазкур усул бўйича аниқланганда декларацияловчи шахс томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ўзбекистон божхона ҳудудида баҳоланаётган, айнан бир хил ва ўхшаш товарлар сотилгани тўғрисидаги шартномалар;
Ўзбекистон божхона ҳудудида ўша классдаги ва турдаги товарларни сотишда қўйилган ҳисобварақ-фактура (инвойс);
Ўзбекистон божхона ҳудудига товарни олиб кириш ва сотиш билан боғлиқ бўлган харажатларни акс эттирувчи ҳисобварақ-фактура, банк ҳужжатлари (агар ҳисобварақ-фактуралар тўланган бўлса), бухгалтерлик ҳужжатлари (воситачи ҳақлари тўғрисида, тижорат харажатлари, ташиш харажатлари, суғурта, юклаш ва тушириш ишлари, олинадиган даромад);
баҳоланаётган товарга ишлов бериш натижасида қўшилган қиймат тўғрисидаги ҳужжат ва маълумотлар, агар бундай товар унга кейинчалик ишлов берилгандан кейин сотилаётган бўлса: ишлов бериш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш шартномаси, буюртмачига ижрочи томонидан қўйилган ҳисобварақ-фактура (инвойс), ушбу шартномани тўлаш бўйича банк ҳужжатлари, ишлов бериш қиймати тўғрисида бухгалтерлик ҳужжатлари (калькуляция);
Ўзбекистон божхона ҳудудига товарларни олиб кириш ва (ёки) сотиш муносабати билан Ўзбекистонда божхона божи, солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловларнинг тўлангани тўғрисидаги ҳужжатлар.
Бунда, декларацияловчи шахс божхона органи томонидан тақдим этилган нархлар бўйича товарнинг божхона қийматини Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасига мувофиқ иқтисодий-математика усулларини қўллаган ҳолда ҳисоблаш ҳамда товарнинг божхона қийматини божхона органига тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Мавзуга оид
12:19 / 09.06.2026
Суд ходимларининг даромад ва мол-мулки декларация қилинади
17:12 / 04.05.2026
«БААнинг мустақиллик декларацияси» – Амирликлар OPEC'дан чиқишига фақат уруш сабаб эмас
09:46 / 03.03.2026
Божхона декларациясини мобил илова орқали расмийлаштириш тартиби янгиланди
11:05 / 20.02.2026