Ўзбекистон | 11:39 / 14.07.2023
24252
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон темирйўллари»га янги раҳбар тайинланди

Фото: Ўзбекистон темирйўллари

Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарорига мувофиқ Зуфар Нарзуллаев «Ўзбекистон темирйўллари» бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Зуфар Нарзуллаев 1996 йилдан Ўзбекистон темирйўл соҳасидаги таркибий бўлинмаларида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2009 – 2016 йилларда темирйўл тизимида капитал қурилиш дирекциясига раҳбарлик қилган ва электрлаштирилган «Ангрен – Поп» темирйўли қурилишида фаоллик кўрсатган. 

У 2016 – 2017 йилларда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган. 2017 йилдан буён «Ўзшаҳарқурилишинвест» инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ҳикматилла Раҳметов «Ўзбекистон темирйўллари» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

  • Жорий йилнинг 11 июл куни президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда «Ўзбекистон темирйўллари» раиси Ҳусниддин Ҳосилов «инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйгани» туфайли лавозимини тарк этди.
  • Ҳусниддин Ҳосилов 2016 йилдан буён темирйўл соҳасига раҳбарлик қилиб келаётганди.

Мавзуга оид