Жаҳон | 12:05 / 15.07.2023
4589
2 дақиқада ўқилади

Шолц: Германия уруш фонида ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини мудофаага сарфлайди

Берлин узоқ муддатда мудофаага ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини сарфлайди, 2027 йилгача Германия Украинага қурол-яроғ учун 17 миллиард евро беради, деди Германия канцлери ёзги матбуот анжуманида. 

Фото: Michael Kappeler/dpa

Россиянинг Украинага қарши уруши фонида Германия канцлери Олаф Шолц ҳукумат узоқ муддатда ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини мудофаага сарфлашига ваъда берди. Германия вазирлар маҳкамаси раҳбари 14 июл, жума куни Берлиндаги ёзги матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилди

«Биз бу 2 фоизни мудофаа учун, Бундесвер учун сарфлашга қарор қилдик. Келгуси йилда бюджет ва махсус техника ҳисобидан биринчи марта бу мақсадли кўрсаткичга эришамиз», дея таъкидлаб ўтди Шолц.

«Ва мен бу ерда кўп марта айтганимни такрорлайман: ёндашув махсус фонд сарфланган тақдирда ҳам ўзгаришсиз қолади», дея қўшимча қилди Олаф Шолц. Германия вазирлар маҳкамаси раҳбари Берлиннинг Шимолий Атлантика шартномаси 3-моддаси бўйича мажбуриятларини эслатди. 

2027 йилгача Германия Украинага қурол етказиб бериш учун 17 миллиард евро ажратади — гап Германиядан ёки Берлин маблағлари эвазига сотиб олинган қуроллар ҳақида бормоқда, деди канцлер. 

Шолц Германиянинг ривожланиши ҳақида гапирар экан, федерал ҳукумат Германияни модернизация қилиш йўналишини аниқ белгилаб олганига ишонч билдирди. Унинг сўзларига кўра, ўзгаришлар суръати сезиларли даражада тезлашган. 

2030 йилга бориб, мамлакат электр энергиясининг 80 фоизи қайта тикланадиган энергия манбаларидан ишлаб чиқарилиши керак – ҳозирда, саноат маълумотларига кўра, бу улуш 50 фоиздан ошади, дея аниқлик киритди dpa. 

 

Мавзуга оид