АҚШ: Су-35 Сурияда Америка разведка самолётини тутиб олди
АҚШ расмийлари Россиянинг Су-35 самолёти АҚШ жосуслик самолётига жуда яқин масофада учиб келганидан норози. Уларнинг айтишича, Америка МС-12 турбулентлик изидан ўтишга мажбур бўлди.
Қўшма Штатлар Суриядаги Америка разведка самолётининг Россияга қарашли Су-35 қирувчиси томонидан хавфли тутиб олинишини танқид қилди. Россиялик учувчининг хатти-ҳаракати Америка самолёти экипажи тўрт нафар аъзоси ҳаётини хавф остига қўйди, деб хабар берди AP 18 июль, сешанба куни ўз исмини ошкор қилмасликни сўраган АҚШ расмийларига таяниб.
16 июль куни Россиянинг Су-35 қирувчи самолёти Американинг МС-12 разведка самолётига жуда яқин учиб ўтиб, уни турбулентлик изидан ҳаракатланишга мажбур қилди, деди расмийлар. Манбаларнинг таъкидлашича, тутиб олиш Америка экипажининг самолётда хавфсиз парвоз қилишига тўсқинлик яратган. Улар воқеани «бахтсиз ҳодиса ёки ўлимга олиб келиши мумкин бўлган хавфли хатти-ҳаракатларнинг янги даражаси» деб атаган.
Россия қирувчиси қанчалик яқин учиб ўтганига расмийлар аниқлик киритмаган. Шу куни Суриядаги томонларни яраштириш бўйича Россия маркази раҳбари ўринбосари Олег Гуринов АҚШ бошчилигидаги коалиция самолётлари, жумладан, МС-12W Сурия ҳаво ҳудудини уч марта бузганини маълум қилди.
AP таъкидлашича, Россия қирувчи самолётлари сўнгги ҳафталарда Американинг MQ-9 Reapers дронларини бир неча бор таъқиб қилган, бироқ сўнгги воқеа хавотир уйғотди, чунки у америкаликларнинг ҳаётини хавф остига қўйди.
Пентагон юқори мартабали мулозимининг агентликка айтишича, АҚШ июль ойи бошида америкалик ҳарбийларининг ИШИД етакчисига зарба беришга уринишларини мураккаблаштирган Сурия осмонида Россия фаоллиги кучайишига қарши туришнинг бир қанча вариантларини кўриб чиқмоқда.
AP суҳбатдоши қўшимча маълумот беришдан бош тортди, аммо Қўшма Штатлар ИШИДга қарши кураш миссияларида Сурия ғарбига учишда давом этишини таъкидлади. Агентлик Россиянинг март ойидан бери ҳарбий фаоллиги ошишини АҚШни Суриядан чиқиб кетишга мажбур қилиш учун Москва, Теҳрон ва Дамашқ ўртасидаги ҳамкорликнинг кучайиши билан изоҳлади.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қирғизистонда симоб сотишга уринган ўзбекистонлик ушланди
Жаҳон | 17:28
-
Сурия Россия билан Тартус порти шартномасини бекор қилди
Жаҳон | 17:24
-
Панама Трампнинг таҳдидлари устидан БМТга мурожаат қилди
Жаҳон | 17:18
-
“Инглиз тили катта имкониятлар эшигини очишини эрта тушунганман” — Ҳарвард университетига 100 фоизлик грант ютган фарғоналик йигит ҳикояси
Жамият | 17:17
Мавзуга оид
17:24
Сурия Россия билан Тартус порти шартномасини бекор қилди
21:13 / 19.01.2025
Суриянинг янги ҳукумати Россия, Эрон ва Исроил товарлари импортини тақиқлади
17:04 / 16.01.2025
Суриянинг янги ҳукумати Эрон ва Исроил фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлади
12:05 / 15.01.2025