Ўзбекистон | 10:30 / 18.07.2023
9636
1 дақиқада ўқилади

Россияда иш берувчи томонидан алданган 12 фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

12 нафар фуқаро Қозон-Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали қайтарилди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Нижний Новгород шаҳридаги вакиллигига Чебоксари шаҳрида ишлаётган бир гуруҳ фуқаролар иш берувчи ойлик маош ва паспортни бермаётгани, яшаб турган хостелдан чиқариб юборгани юзасидан мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, фуқаролар ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга ишониб, Чувашия Республикасининг Чебоксари шаҳарига нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига автобусларда иш берувчи ҳисобидан ишлаш учун борган.

Иш берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқароларнинг паспортларини олган ва бир неча ой давомида иш ҳақи бермасдан ишлатган. Ҳужжатларини қайтариб бермай, номаълум жойга қочиб кетган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси, Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ва ўзбек диаспораси вакиллари саъй-ҳаракати билан фуқаролар хостелга жойлаштирилиб, иссиқ овқат билан таъминланган.

Фуқароларнинг бир гуруҳига Бош консулхона томонидан ватанга қайтиш сертификати расмийлаштириб берилди. Агентлик томонидан 12 нафар фуқаро Қозон-Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали қайтарилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид